Главная
Регистрация
Вход
Воскресенье
19.05.2024
18:42
WELCOME !!! Гость | RSS
Studentka.ucoz.net

Saytga kirish
гость
18:42
GRUPPA: Гости


Menyu

Bizning savol
Siz qayerda ta'lim olasiz?
Всего ответов: 351

Yo'nalish
She'rlar [7]
She'rlar olami ...
Dunyo yangiliklari [3]
Turizm haqida [4]
Aforizmlar [11]
Avtomobillar [2]
Qiziqarli xabarlar [7]
Qo`shiq matni [7]
Sport olami [2]
Taom retseptlari [7]
Abiturientlar uchun ma'lumotlar [11]
Fizika, Matematika, Adabiyot va Ona tili
Tabrik va E'lonlar [2]

  
Главная » 2011 » Апрель » 27 » Farg`ona viloyatida turizm
15:20
Farg`ona viloyatida turizm

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
- Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жан.да жойлашган. Шим.дан Наманган, Андижон вилоятлари, жан. ва шаркдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари б-н чегарадош.

Майд. 6,8 минг км2. Аҳолиси 2815 минг киши (2004). Таркибида 15 туман (Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Охунбобоев, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон, Қува), 9 шаҳар (Бешариқ, Марғилон, Риштон, Фарғона, Яйпан, Қува, Қувасой, Қўқон, Ҳамза), 10 шаҳарча (Бағдод, Данғара, Дўстлик, Ёзёвон, Муқимий, Олтиариқ, Тошлоқ, Чимён, Шўрсув, Янги Марғилон), 164 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2004). Маркази — Фарғона ш.

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг қад. маданият ўчоқларидан бири. Вилоят ҳудудида топилган тош даври манзилгохлари ва қоятошларига солинган суратлар водийда одамлар энг қад. даврлардан бери яшаб келганликларидан дарак беради. Ф.в.нинг тош даври ёдгорликларини 1954 й. А.П. Окладников раҳбарлигидаги археология отряди ўрганган. Водийнинг шарқий қисмидаги Қайроққум, Хўжағор ва Учқўрғон маконларидан мустье даврига оид тош қуроллар топилди. Водийнинг ғарбий қисмидаги қад. тош даври маданиятига оид манзилгоҳлар мустье давридаги Қалъача, Жарқўтон ва Қапчиғай тош қуроллар ишлаш устахоналари топилиб ўрганилди. 1958 й. биринчи марта Марказий Фарғонадан мезолит даврига оид микролит тош қуроллари топилди. Шунингдек, Марказий Фарғонадаги Узункўл ва Тайлоқкўл атрофларидан мезолит ва неолит даврларига оид 24 та манзилгоҳ борлиги аниқланди (1965). Сўх воҳасидаги 28 ғор ва унгурлар (Селунгур, Эшма, Обишир, Сур, Бел, Зим, Овикамбар, Боғишим ва б.) рўйхатга олинди. Обишир ғорларидаги маданий қатлам яхши сакланган. Ғорларни қазиш жараёнида мезолит даврига оид тош қуроллар, хайвон суяклари топилган. Булар ўша давр турмушини ўрганиш имконини беради.

1967 ва 1969—70 й.ларда СанктПетербургдаги Эрмитаж музейи ходимлари мезолит ва неолит даврларига оид 35 та манзилгоҳтопдилар. Ф.в.нинг археологик ёдгорликларини ўрганишда Катта Фарғона каналининг қазилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Меъморий ёдгорликлари. Фарғона водийсида асосий ҳисобланган Қўқон меъморлигининг шаклланиши 18-а.дан бошланади. Бу ерга дастлаб Бухородан бир гуруҳ бинокорлар таклиф этилди, улар Мадраса, масжид, мақбара, карвонсарой, кўприк ва б. биноларни бунёд этдилар. Ҳозиргача шаҳарда сакланган меъморий ёдгорликлардан энг қад. си Мадрасаи Мир номи б-н халқ орасида машҳур бўлган Норбўтабий мадрасасидир (18-а. охири). Бу Мадраса Қўқон ҳукмдори Норбўтабий ҳукмронлиги даврига оид. Ундан ташқари, Дахмаи шоҳон, Дахмаи Модарихон меъморий мажмуалари (19-а.нинг 20-й.лари), Миён Ҳазрат (1860 й.), Камол Қози (1837 й.) мадрасалари, Ўрда (1871 й., Қўқон хони Худоёрхон томонидан қурилган), Жоме масжиди (19-а. охири — 20-а. бошлари) каби меъморий ёдгорликлар сакланган.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ — маданий-маърифий муассаса; Республикадаги кекса музейлардан. Фаргона ш.да жойлашган. 1894 й.да Янги Марғилон  ш.да очилган Қ.х. ва саноат кўргазмаси негизида 1895 й.да асос солинган. Дастлаб «Фаргона вилояти халқ музейи» (1899— 1911, фондида 2223 дона буюм ва китоблар бўлган), «Фарғона шаҳар илмий музейи» (1920—1938) номлари б-н аталган. 1938 й.дан ҳоз. номида. Музейнинг тарих, табиат, илмиймаърифий, санъат ҳамда хазина бўлимлари бор. Музей ўлка табиати ва қадимдан 20-а. бошларигача бўлган тарихини ўзида акс эттирган доимий экспозиция (археологик топилмалар, амалий санъат намуналари, санъат асарлари ва б.)га эга. Музей фондида археология (10000 дан зиёд), нумизматика (7895 та), амалий санъат (900 та нодир кулоллик, 1200 та мискарлик, 562 та заргарлик, 1670 та кийим ва каштадўзлик буюмлари ва б.), тасвирий санъат (1000 дан зиёд) ва б. дан иборат осори атикалар мавжуд. Музей таркибига Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мемориал музейи (Шоҳимардонда), Адабиёт ва санъат музейи (Марғилонда) ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги бошқа жамоатчилик музейлари кирган. Музей замонавий техника б-н жиҳозланган (жумладан, Интернетга уланган компьютер тизимига эга). Музей и.т. ишларини олиб боради, хорижий мамлакатлар (Англия, Япония ва б.) б-н ҳамкорлик қилади. Музей 1985 й.дан махсус қурилган замонавий бинода жойлашган.

Прикрепления: Картинка 1 · Картинка 2
Категория: Turizm haqida | Просмотров: 1567 | Добавил: Feya_89 | Теги: Fargonaga sayohat | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Saytdan qidirish

Kalendar
«  Апрель 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Yangiliklar olami

Sayt dustlari
  • DODA Portal
  • FAkultetlar
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024