Главная
Регистрация
Вход
Пятница
17.05.2024
05:52
WELCOME !!! Гость | RSS
Studentka.ucoz.net

Saytga kirish
гость
05:52
GRUPPA: Гости


Menyu

Bizning savol
Siz qayerda ta'lim olasiz?
Всего ответов: 351

Yo'nalish
O`zbekistonda Turizm [2]
Yevropaga Sayohat [0]

 Каталог файлов 
Главная » Файлы » O`zbekistonda Turizm

Buxoro Haqida
20.04.2011, 16:08
БУХОРО АРКИ — Бухородаги қад. шаҳарсозлик ёдгорлиги. Дастлаб мил. ав. 1-а.да қурилган. Шаҳарнинг қад. қалъаси. Араблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари — бухорхудотлар яшаган. Сомоиийлар даврида (9— 10-а.лар) қайта қурилиб девор ва буржлар б-н мустаҳкамланган. Кррахонийлар даврида (11—12-а.лар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (13-а.) арк бир неча бор вайрон қилинган. Ҳоз. қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (16-а.)да шаклланган.
Бал. 20 м ча бўлган тепалик устига қурилган аркнинг майд. 4 га, тарҳи кўпбурчакли. Турли даврларда деворлари тош, пишиқ ва хом ғишт, пахсалар б-н мустаҳкамланган. Ўпирилиб тушган жойлари дастлаб хом гиштдан, кейин пишиқ ғиштдан таъмир этилган. Кўтарила борувчи йўл орқали ғарбдаги улкан дарвозадан (16-а.) ичкарига кирилади (шарқ томонида ҳам илгари дарвоза бўлган). Дарвозахона пештоқининг икки ён томонидаги «гулдаста» ва улар оралиғидаги 3 қаватли бино яхши сақланган. Арк ичкарисига олиб кирадиган узун далонйўлакнинг чап деворида 12 ва ўнг деворида 13 тахмонтокча қилинган. Чап томонидаги токчаларнинг баъзиларида обхонага кириладиган эшиклар бор. Гулдаста (бурж)лар тагида зах ва дим ертўлалар бўлган. Далоннинг ўнг томонидаги ўрта токчасида афсонавий қаҳрамон Сиёвуш руҳига Наврўз байрамида чироқлар ёқилган. Амир сайисхона (отхона)сига ҳам шу ердаги зинадан кирилган. Далондан чиқаверишда тўпчи боши (сарой қўриқчилари бошлиғи)нинг маҳкамаси, шу ердаги айвон тагида ертўла бўлган (бу бинолар бузилиб кетган). Ундан сал нарида (ғарбий девор бурчагида) пешайвонли жоме масжид (сарой масжиди) қурилган (18-а. охири). Масжид деразалари панжарали, деворларининг ички томонидаги нақшлар орасига Қуръон оятлари битилган. Пешайвон шипи мураккаб гириҳдар б-н безатилган.
Аркнинг шим.ғарбий бурчагида тўпчи бошин.инг уйи ва таъмир ишлари устидан назорат қилувчи киши турадиган хона бўлган. Масжиднинг шарқ томонида ошхона, орқа тарафида зарбхона (олтин, кумуш ва чақа тангалар зарб қилинадиган жой) бор. Зарбхонанинг шим.шарқида заргархона, жан.да девонбегининг маҳкамаси ва қушбегига қарашли бинолар бўлган (баъзилари ҳозир ҳам бор). Жоме масжиддан бошланган тор йўлак қушбеги ҳовлиси орқали чорсуга туташган. Чорсунинг чап томонида тош ётқизилган катта ҳовли — кўринишхона ўрнашган. Унда элчилар қабул қилинган ва амирларнинг тахтга ўтириш маросимлари ўтказилган. Ҳовлига кираверишда накшли пештоқбўлган (1605). Ҳовлининг 3 томони айвон б-н ўралган. Олдинги пешайвонда икки қатор нақшли устунлар бўлиб, уларнинг тепаси калла муқарнаслар б-н безатилган. Нурота мармаридан қилинган тахт шу айвондаги тахтиравон тагида турган. Ҳовлининг жан. томонида «Раҳимхон меҳмонхонаси» ва қорихона қурилган (18-а.). Бу бинолар тагида ертўлалар бўлиб, уларда хазина сакданган. Б. а.нинг шим.шарқидаги Бухоро зиндони манғитлар салтанати даврида қурилган.
Аркнинг ғарб томонидаги ҳовлида мирзалар ва б. хизматчилар учун икки қаватли бинолар қурилган. Сал нарида — саломхона, ундан шарқ томонда меҳмонхоналар, амир ҳамда олий мансабдорларга қарашли бошқа бинолар жойлашган (миён ҳовли). Жан.да ҳаммом, ҳаммомнинг шарқ томонидаги кичкина масжид ҳозиргача сақланган. Аркнинг марказида ўрда (амир хотинлари турадиган уйлар), шим.да қушбеги хотинлари турадиган уйлар, ҳаммомнинг шарқида амир ҳарамидаги қизларнинг уйлари, шарқида зодагонлар яшайдиган уйлар бор. Шим.шарқий бурчакда Чилдухтарон масжиди ва Баттол Ғозий мозори бўлган. Аркнинг шарқий девори бўйлаб ғуломбачча (соқчилар казармаси), жан.шарқий бурчагида дорихона (ўқдорилар омбори) жойлашган (аркнинг ғарбий деворига тақалган биноларнинг бир қисмигина сакданган). Аркдаги қарийб 80 фоиз иморат сақланмаган. Аркнинг марказида (пойдевор қолдиклари ва харобалари орасида) ер тагидан ўтган мўрилар арк ичига қараб кетган катта сопол қувурлар кўриниб туради. Булар оқова сув қувурларининг қолдиқлари. Аркнинг ғарбий деворидан бошқа ҳамма деворлари, бурчаклардаги миноралар бузилиб кетган. Б. а. дарвозаси олдидаги Регистон майдонида кўпгина иморатлар бўлган. Унинг ғарбий деворига қараган пешайвонга замбараклар қўйилган. Арк дарвозасининг чап томонида лашкарбоши меҳмонхонаси, шим.да эса қуроляроғлар тузатиладиган устахона ва аслаҳахона (қўрхона) бўлган.
Б. а.нинг шим.шарқидаги «Чилдухтарон» мақбараси, жан.ғарбда «Баттол Ғозий хонақоҳи», хос ҳаммом қолдиқлари сақланган. 1990 й.да археологлар томонидан олиб борилган қазиш ишлари натижасида Амир меҳмонхонаси ҳисобланган хонақоҳ ва унинг атрофидаги ҳужраларнинг пойдеворлари, ҳовли ичкарисидаги супа, тошнов, тазар, сандал ва яххоналар очилди. Ҳаммом тузилиш жиҳатдан мураккаблиги [ер ости тазарлари умумий бир тармоққа бўйсундирилганлиги, шаҳар ташқарисидаги заҳкашга қадар чўзилганлиги, тўрт томонидаги гулах (ўтхона)лари доимий равишда бир хил иссиқлик бериб туриши, яххонада музни то кеч кузгача сақлай билишганлиги] аниқланди.
Бухоронинг 2500 йиллиги муносабати б-н арк ичкарисидаги тахт жойлашган ҳовли таъмирланиб, ўз ҳолига келтирилди. Арк деворлари янгиланди. «Гўриён» дарвозаси қайта тикланди ва б. ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ер сатҳидан 2,5—3 м чуқурликда гумбазсимон ер ости йўли борлиги аниқланди. Аркда Бухоро давлат меъморийбадиий музейқўриқхонаси жойлашган.


«Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси»дан
Категория: O`zbekistonda Turizm | Добавил: Feya_89 | Теги: Buxoro Arki
Просмотров: 1377 | Загрузок: 0 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Saytdan qidirish

Sayt dustlari
  • DODA Portal
  • FAkultetlar
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024