АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - ЎзР таркибидаги вилоят. Фарғона водийсининг
шарқий қисмида. 1941 й. 6 мартда ташкил этилган. Майд. 4,2 минг км2.
Ахолиси 2196,0 минг киши (2000). Андижон в.да 14 қишлоқ тумани (Андижон,
Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл,
Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон, Қўрғонтепа), 11 шаҳар (Андижон,
Асака, Марҳамат, Охунбобоев, Пахтаобод, Пойтуғ, Хонобод, Хўжаобод,
Шаҳрихон, Қорасув, Қўрғонтепа), 5 шаҳарча (Андижон, Бўз, Жанубий
Оламушук, Куйганёр, Полвонтош) ва 95 қишлоқ фуқаролари йиғини бор
(2000). Маркази — Андижон ш. Андижон в. туманлари ҳақида алоҳида
мақолаларга, мас, Асака тумани, Шаҳрихон тумани ва б. Ўзбекистон
мустақилликка эришгандан сўнг Андижон в.да, бошқа вилоятларда бўлгани каби,
бошқарувнинг тарихий ва миллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. Натижада
ҳокимликларда кўпроқ мустақиллик, ўз ҳудудида ўз ҳукми ва сўзининг
таъсирини ошириш, хўжалик ва иқтисодий бошқарувда қатьият б-н ишлаш
имкониятлари пайдо бўлди. Меъморий ёдгорликлари. Қадимда ва ўрта асрларда бунёд этилган
меъморий ёдгорликлар бизгача етиб келмаган. Андижон ш.да 19-а. охирида
қурилган жоме масжиди мажмуаси сақланган. Таркибида масжид, минора ва
Мадраса бор. Жоме масжиди Фарғона водийсида энг маҳобатли бинодир (қ.
Андижон жоме масжиди мажмуаси). Шаҳрихонда ўтган асрда бино килинган
бир қанча маҳалла масжидлари ва мадрасалари сақланган. Шундан бири 19-а.
бошида қурилган Понсод масжидидир. Масжиднинг безак қисмларини
фарғоналик усталар ишлаган. Шаҳрихонда 1872 й. қурилган Гумбаз мадрасаси
сақпанган. Андижон ш.да 20-а. бошида қурилган 2 қаватли Аҳмадбекҳожи
уйи ҳам миллий меъморлик намуналаридан бири (қ. Аҳмадбекҳожи
меҳмонхонаси). Ҳоз. Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Аҳмадбекҳожи боғи ўрнида бунёд этилган. Бойнинг боғидаги шийпон биноси
ҳам сақланиб қолган. Пахтаобод ш.да 20-а. бошида қурилган Отақўзи
мадрасаси ёдгорлиги ҳам диққатга сазовор. Унинг 5 минораси бор.