ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ - Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жан.да жойлашган. Шим.дан Наманган, Андижон вилоятлари, жан. ва шаркдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари б-н чегарадош. Майд. 6,8 минг км2. Аҳолиси 2815 минг киши (2004). Таркибида 15 туман (Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Охунбобоев, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон, Қува), 9 шаҳар (Бешариқ, Марғилон, Риштон, Фарғона, Яйпан, Қува, Қувасой, Қўқон, Ҳамза), 10 шаҳарча (Бағдод, Данғара, Дўстлик, Ёзёвон, Муқимий, Олтиариқ, Тошлоқ, Чимён, Шўрсув, Янги Марғилон), 164 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2004). Маркази — Фарғона ш. Фарғона водийси Ўзбекистоннинг қад. маданият ўчоқларидан бири. Вилоят ҳудудида топилган тош даври манзилгохлари ва қоятошларига солинган суратлар водийда одамлар энг қад. даврлардан бери яшаб келганликларидан дарак беради. Ф.
...
Читать дальше »
|
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - ЎзР таркибидаги вилоят. Фарғона водийсининг
шарқий қисмида. 1941 й. 6 мартда ташкил этилган. Майд. 4,2 минг км2.
Ахолиси 2196,0 минг киши (2000). Андижон в.да 14 қишлоқ тумани (Андижон,
Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл,
Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон, Қўрғонтепа), 11 шаҳар (Андижон,
Асака, Марҳамат, Охунбобоев, Пахтаобод, Пойтуғ, Хонобод, Хўжаобод,
Шаҳрихон, Қорасув, Қўрғонтепа), 5 шаҳарча (Андижон, Бўз, Жанубий
Оламушук, Куйганёр, Полвонтош) ва 95 қишлоқ фуқаролари йиғини бор
(2000). Маркази — Андижон ш. Андижон в. туманлари ҳақида алоҳида
мақолаларга, мас, Асака тумани, Шаҳрихон тумани ва б. Ўзбекистон
мустақилликка эришгандан сўнг Андижон в.да, бошқа вилоятларда бўлгани каби,
бошқарувнинг тарихий ва миллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. Натижада
ҳокимликларда кўпроқ мустақиллик, ўз ҳудудида ўз ҳукми ва сўзининг
таъсирини ошириш, хўжалик ва иқтисодий бошқарувда қатьият б-н ишлаш
имкониятлари п
...
Читать дальше »
|
Kitobsiz uy, ruhsiz tanaga o‘xshaydi. Buyuklikdan telbalikkacha ― bir qadam. Eng yaxshi vinoda ham zahar bo‘ladi. Jahling chiqsa, erinmay yuzgacha sana. Kulsang butun dunyo sen bilan kulsin, yig‘lasang yolg‘iz yig‘la. Har bir odam o‘z baxtining me’mori. Taqiqlangan mevalar shirin bo‘ladi.
|
|